Исландия терма жамоаси форварди Шомуродовнинг жамоадошига айланди

Норвегиянинг “Мольде” клуби ҳамда Исландия терма жамоаси ҳужумчиси Бьорн Сигурдарсон ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби билан шартнома имзолади.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра ростовликлар 26 ёшли футболчи билан 3,5 йиллик шартнома имзолашган. Агар томонлар кейинчалик ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилишса, ушбу келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Маълумот учун, Сигурдарсон ўтган мавсум Норвегия чемпионатида жами 27та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. У Исландия терма жамоаси сафида 9та баҳсда майдонга тушган ва бир марта рақиблари дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!