Ислом бирдамлик ўйинларининг медаллари тақдим этилди (ФОТО)

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9-18 август кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтади. Бўлажак мусобақада жами 483 та медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилади.

Бугун Туркия мезбонлигидаги мусобақанинг медаллари расман эълон қилинди. Унинг олд томонида мусобақа рамзи, қайта туғилишни ифодаловчи мерам гули, Салжуқийлар рамзи бўлган 8 қиррали юлдуз ва унумдорликни ифодаловчи буғдой бошоқлари; орқа томонида эса Халқаро ташкилот логотипи тасвирланган. Ишонамизки, Ўйинлар давомида ҳамюртларимиз бундай медалларни кўплаб қўлга киритишади.

56_1

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию