Испания кубоги. "Леганес" тўсиғидан ўтган "Севилья" финал йўлланмасини қўлга киритди

Бундан бир неча дақиқалар олдин Испания кубоги ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Севилья” ҳамда “Леганес” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли кечган учрашув кутилганидек майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда рақиблари дарвозасига жавобсиз 2та тўп йўллаган андалусияликлар шу тариқа кубок финалига йўлланмани қўлга киритишди.

“Севилья” – “Леганес” 2:0 (1:0, 1:0)

7 февраль «Рамон Санчес Писхуан»

Голлар: 1:0 – 15 Корреа, 2:0 – 89 Васкес.

“Севилья” – Рико, Лангле, Меркадо, Эскудеро, Навас, Банега (Писарро, 84), Нзонзи, Сарабия (Лайюн, 74), Васкес, Корреа, Муриэль (Сандро Рамирес, 80).

“Леганес” – Шампань, Бустинса, Рико, Тито (Мантовани, 84), Сиовас, Пирес, Перес, Эль-Жар, Эрасо (Брашанац, 58), Амрабат (Рауль Гарсия, 73), Бовю.

Огоҳлантиришлар: Амрабат (50).

Дастлабки ўйин: 1:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!