Испания кубоги. "Реал" ўз майдонида "Леганес"га ютқазиб қўйди ва мусобақадан чиқиб кетди

Бугун шунингдек Испания кубоги чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Реал” ҳамда “Леганес” жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам бўлиб ўтди.

Қизиқарли кечган учрашув кутилмаганда “қироллик клуби”нинг 2:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Дастлабки баҳсда ўз дарвозасидан бор йўғи 1та тўп ўтказиб юборган “Леганес” эса ярим финалга йўл олди.

“Реал” Мадрид – “Леганес” 1:2 (0:1, 1:1)

24 январь «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 0:1 – 31 Эрасо, 1:1 – 47 Бензема, 1:2 – 55 Пирес.

“Реал” Мадрид – Касилья, Начо, Тео, Хакими (Карвахаль, 68), Рамос, Иско (Майораль, 77), Льоренте (Модрич, 69), Васкес, Ковачич, Асенсио, Бензема.

“Леганес” – Шампань, Бустинса, Рико, Тито, Сиовас (Мантовани, 58), Брашанац, Пирес, Эрасо, Эль-Жар (Наранхо, 80), Амрабат (Рауль Гарсия, 70), Бовю.

Огоҳлантиришлар: Тито (27), Шампань (75), Рамос (80).

Дастлабки баҳс: 1:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!