Испания кубоги. "Валенсия" ўз майдонида "Лас-Пальмас"га ҳеч қандай имкон қолдирмади

Италиянинг “Наполи” клуби бельгиялик ҳужумчи Дрис Мертенс билан амалдаги келишувни узайтирмоқчи. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Айтиш лозимки, 30 ёшл футболчининг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Унга кўра эса  Мертенснинг товон пули 28 млн евро этиб белгиланган. “Наполи” раҳбарияти янги келишувга кўра ушбу товон пулини янада оширишни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида Мертенс йиллик маошини 6 млн еврога қадар оширишларини талаб қилмоқчи. Айни дамда унинг маоши йилига 4,1 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Мертенс жорий мавсум Италия А Сериясида жами 20та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!