Исроил Мадримов WBA камари соҳибига айланди

Профессионал боксда ўз юришини давом эттираётган боксчимиз Исроил Мадримов бугун ўзининг чемпионлик жангида рингга кўтарилди.

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида вакилимизга россиялик Магомед Курбонов (25-0, 13 KO) рақиблик қилди.

Мадримов 12 раундга белгиланган жангнинг 5 раундида Курбоновни нокаутга учратди ва супер ўрта вазн тоифасида WBA камари эгасига айланди.

Rasm

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Marufjon
09/03/2024 05:40
Гап йўқ, ютуқлар бардавом бўлсин