Италия терма жамоасининг ўртоқлик ўйини бекор қилинди (ми?)

Россия Футбол Иттифоқи президенти ваколатини вақтинча тўҳтатган Виталий Мутко Россия терма жамоасининг бўлажак ўртоқлик ўйинлари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Баҳорда “Лужники”да Бразилияни қабул қиламиз. Россия – Франция ўйини эса Санкт-Петербургда ўтади.

Май ойи сўнгги эса Инсбуркда Австрия билан баҳс юритамиз. Италия билан эмас, бунинг ўрнига Туркия билан ўйнаймиз. Ушбу ўйин Москвадаги “ВТБ Арена Парк”да ўтади. Агарда, стадион қурилиши шу вақтга қадар якунига еца, албатта”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди Спорт-Экспресс.

Қайд этиш жоиз, бундан бир муддат илгари 2018 йилда Россия – Италия ўртоқлик ўйини бўлиб ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!