ITKF каратэ-до: Жиззахликлар Ўзбекистон чемпионатида биринчи бўлди!

23-24 март кунлари Жиззах шаҳрида ITKF каратэ-до  бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ўсмирлар, ёшлар ва кататлар ўртасида ташкил этилган мамлакат чемпионатида юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 500 дан ортиқ спортчилар ката, кумите, жамоавий ката, Кихон, Эн-Бу, Эн-Бу микс йўналишларида ғолиблик учун баҳс юритишди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, мазкур чемпионат ғолиб ва совриндорлари май ойида ташкил этилувчи Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишди.

Икки кун давом этган мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти биринчи, Тошкент вилояти иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликни самарқандлик каратэчилар якунлаб беришди.  

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!