Жанубий Корея. Турсунов ва Гадоевнинг жамоасида ишлар яхши эмас
Ҳамюртларимиз Санжар Турсунов ҳамда Шохрух Гадоев тўп тепадиган "Тэджон Ситизен" клуби бу тур ўз майдонида "Пусан Ай Парк"ни қабул қилди ва 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Гадоев баҳсни асосий таркибда бошлади ва 63-дақиқада захирага олинди. Турсунов эса 42-дақиқада майдонга тушди. Шу тариқа "Тэджон Ситизен" қаторасига учинчи ўйинда мағлуб бўлди ва бу беллашувлардаги тўплар нисбати 0:5 ни ташкил этди.
Жамоа ортда қолган 10 турдан сўнг турнир жадвалида 10 клуб орасида 8-ўринда (11 очко) бормоқда.
Жанубий Корея "K2" лигаси. 10-тур
"Тэджон Ситизен" - "Пусан Ай Парк" 0:5.
Фикрлар