Жасур Ҳакимов Тошкентнинг бошқа бир клуби билан шартнома имзолади! (ФОТО)

Тошкентнинг "Локомотив" клуби иқтидорли ҳужумчи Жасур Ҳакимов билан келишувга эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, 1994 йилда таваллуд топган Жасур Ҳакимов профессионал футболчилик фаолияти давомида "Сўғдиёна", "Металлург", "Пахтакор", "Қўқон-1912", ОКМК, "Бухоро" ва "Турон" каби клубларда ўйнаган.

жас

Шунингдек, ўтган мавсум "Бунёдкор" сафида ҳаракат қилиб, жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди. Жасур Ҳакимов фаолияти давомида Суперлигада 30та гол урган. У футболчи марказий ҳужум чизиғидан ташқари ҳар икки қанот ярим ҳимоясида ҳам ўйнай олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!