Жексон: Келаси мавсум Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлагандим

Николас Жексон "Челси"даги реализацияси ҳақида гапирди. 

"Ўйлайманки, қўлдан чиққан имкониятлардан кўра кўпроқ гол уришим керак эди. Ҳаммаси яхши, аммо "Челси"га келганимда бундай бўлишини хоҳламагандим. Келаси мавсум Чемпионлар лигасида ўйнаш ниятим бор эди. 

Ҳаммаси бир сабабга кўра содир бўлади ва биз кейинги йил еврокубокларда иштирок этишга ҳаракат қиламиз. 10 ёки 15 та гол урсам ҳам муҳими жамоа имкон қадар юқорида бўлиши",
- деди Жексон. 

Қайд этиш лозим, Жексон жорий мавсум АПЛ доирасида 30 беллашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатма муаллифига айланди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!