Жепаровнинг голи "Истиқлол"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади

Бугун Эрон кубогининг 1/4 финал босқичидан ўрин олган "Истиқлол" ҳамда "Бушиҳр" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашув теҳронликларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, ўйиндаги голларнинг бирига ҳамюртимиз Сервер Жепаров муаллифлик қилди.

Ушбу йирик ғалаба "Истиқлол"ни мамлакат кубогининг ярим финалига олиб чиқди. Ушбу босқичда Жепаров жамоасига "Истиқлол" (Хузистон), "Хуниҳ бе Хуниҳ" ёки "Саноат Нафт" жамоаларидан бири тўқнаш келади.

"Истиқлол" (Теҳрон) - "Бушиҳр" - 3:0

Голлар: Ҳусайний (45+5), Жепаров (50), Қурбоний (90+2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!