Жепаровнинг жамоаси дуранг ўйнади

Бугун Эрон Про-лигасида 20-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган “Истиқлол” жамоаси сафарда “Падидех” меҳмони бўлди.

Ушбу ўйинда ҳисоб очилмади. Жепаров эса ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Ушбу натижадан сўнг, техронликлар жамғарган очколар сони 29 тага етди ва 16 жамоа орасида 6-ўринда боришмоқда.

Эрон Про-лигаси. 20-тур

“Падидех” – “Истиқлол” 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!