Жезус "Сити" машғулотларига қўшилди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Габриэль Жезус жамоанинг умумий машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола айтиб ўтди.

“Жезус машғулотларга қўшилди. Бу яхши янгилик. Аммо, у қачон майдонга тушишга тайёр бўлади буни билмайман”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Габриэль Жезус ўтган йилнинг 31 декабрида "Кристал Пэлас"га қарши баҳсда жароҳат олган эди.

Маълумот учун, Жезус жорий мавсум АПЛда жами 18та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!