Жезуснинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Хабарингиз бор “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэл Жезус АПЛнинг 21-турида “Кристал Пэлас”га (0:0) қарши баҳснинг биринчи бўлимидаёқ жиддий жароҳат олган эди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра дастлабки текширувларда бразилиялик футболчининг таҳминан 6 ҳафта майдонга тушолмаслиги аниқланган. Аммо, бу ҳали якуний маълумот эмас. Жезус тез орада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Маълумот учун, 20 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛнинг 18та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!