Жозе Моуриньо: Скоулз фақат танқид қиляпти

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо клубнинг собиқ аъзоси Пол Скоулзнинг Поль Погбани танқид қилганига ўз муносабатини билдирди.

“Менимча, Пол Скоулз фақат танқид қиляпти. У шарҳламаяпти, танқид қиляпти. Бу икки хил нарса. У ажойиб футболчи бўлган, аммо ҳамма у каби бўлиши керак дегани эмас. Погба имкони борича ҳаракат қиляпти — баъзида унинг ўйини яхши бўлади, баъзида ўхшамайди.

Погба Скоулздан кўпроқ пул топаётгани унинг айби эмас. Шунчаки футбол ҳозир шунақа. Скоузл афсонавий футболчи сифатида тарихда қолади, аммо шарҳловчи сифатида эмас”, – дея танқидларга жавоб қайтарди Скоулз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!