488 0

Сиднейда Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ўтказилаётган “Apia International Sydney – 2018” турнирида италиялик Камила Жоржи АҚШ вакили Слоун Стивенсга қарши кортга чиқди ва бор йўғи уч геймни бой бериб, иккинчи даврага йўл олди.

“Premier” туркумига кирувчи мусобақада ташкилотчилар мукофот пулини 733.900 АҚШ доллари этиб белгилади. Ушбу турнинг биринчи даврасида россиялик Елена Веснина испаниялик Лара Аррубарренани ҳар иккала сетда 6:2 ҳисобида енгди.

Шунингдек, мусобақа иштирокчиларидан Эллен Перес (Австралия), Екатерина Макарова (Россия), Доминика Цибулкова (Словакия),Барбора Стрыцова (Чехия), Эшли Барти (Австралия), Анжелик Кербер (Германия), Петра Квитова (Чехия), Кики Бертенс (Голландия), Кэтрин "СиСи" Беллис (АҚШ) навбатдаги босқичга йўл олди.

Sports.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98