Каролин Гарсия “Australian Open – 2018”да учинчи даврага парвоз қилди

Австралия очиқ чемпионатининг учинчи даврасига чиқиш учун франциялик Каролин Гарсия  чехиялик Маркета Вондроушовага қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган баҳсда Каролин  рақибини 6:7, 6:2, 8:6 ҳисобида мағлубиятга учратди .

Ушбу учрашув билан бир вақтда ўтказилган ўйинда хорватиялик Мирьяна Лючич-Барони беларуслик Александра Сосновичга 3:6,  1:6 ҳисобида имконятна бой бериб қўйди.

Энди “Australian Open – 2018” турнирининг учинчи даврасида Каролин ва Александра ўзаро рақобатлашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!