Каземиро Лондонда "хўрланди"

Кеча, 6 май куни “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида сафарда “Кристал Пэлас” меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда мағлуб бўлди. “Селхурст Парк” стадионида кечган учрашув 4:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйин давомида “Пэлас” футболчилари “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземирога нисбатан саккиз марта дриблинг қилишди, бу жорий 2023/2024 йилги мавсумда Премьер-лигадаги энг ёмон кўрсаткичдир.

Бу мавсум 32 ёшли бразилиялик футболчи “қизил иблислар” сафида жами 29 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Каземиро 2022 йилнинг августида "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Трансфер суммаси эса 70,65 миллион еврони ташкил қилган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт ярим ҳимоячини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

35-турдан сўнг Манчестерликлар 54 очко билан АПЛ турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда “Арсенал” етакчилик қилмоқда (83 очко).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!