Коло-Муани: Танқидлар худди маслаҳат каби

Рандаль-Коло Муани ПСЖга трансфер қилинган суммаси ҳақида фикр билдирди. Француз Париж клубига "Айнтрахт"дан 95 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.

"ПСЖга келганимда танқидларга дуч келдим. Танқидлар сизни ривожлантиради, худди маслаҳат каби. Буни барибир инобатга олишингиз ва такомиллашишингиз керак. Шунда танқидлар ҳам йўқолади. Бу мантиқий. 

Трансфер нархига келадиган бўлсак, бу мен учун яна бир босим. Мен ушбу ҳолатни аста-секин ҳазм қиламан", деди ҳужумчи. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!