Конор МакГрегор: "Жанг шартномасини имзоладим!"

  • 2 август, 2023, 17:30
  • 0
  • MMA

UFC‘нинг собиқ икки вазни чемпиони ирландиялик Конор МакГрегор (22-6) якшанба кунги жангда ғалаба қозонган ва BMF камарига эга чиққан америкалик Джастин Гейджига (25-4) қарши жанг истагида эканлигини очиқ-ойдин таъкидламоқда.
Конор бир неча кундан бери кузатилаётган Твиттер тармоғидаги тортишувларда Гейджи билан жанг қилиш учун шартномага имзо чекканини маълум қилди.
- Конор: "Мен Гейджини битта шапалоқда нокаутга учратаман. Кафолат бераман!"
- Джастин: "Йигитча, гапни йиғиштир ва шартномага имзо чек!"
- Конор: "Шартнома имзоланди!"
Бу ҳақида ташкилот раҳбарлари ҳеч қандай маълумотни очиқламади. Аммо, воқеалар ривожини сайтимизда кузатишда давом этинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!