Конорнинг дўсти Алекс Перейра билан машғулот ўтказди (фото)

  • 28 сентябрь, 2023, 23:10
  • 1
  • MMA

Конор Макгрегорнинг яқин дўсти, машҳур греплер, Bellator жангчиси Диллон Дэнис (2-0) UFC ярим оғир вазн тоифаси (91 кг) вакили Алекс Перейра (8-2) билан бирга шуғулланди ва Instagram саҳифасига расм жойлаб, қуйидагича изоҳ қолдирди:

Дэниссс

"Бугун Алекс Перейра билан машғулот ўтказдим. Хей Логан Пол 14 октябрь куни сени синдириб ташлайман".

Эслатиб ўтамиз, Диллон Дэнис 14 октябрда Манчестер шаҳрида Логан Полга қарши бокс қоидалари доирасида жанги ўтказади.

Алекс Перейра эса, ўзининг навбатдаги жангида Иржи Прхазкага қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Н Н
28/09/2023 23:51
https://r.honeygain.me/BUXG911C26