Конте "Челси"раҳбариятидан ҳужумчи сотиб олишни талаб қилмоқда

Лондоннинг “Вест Хэма” клуби ҳужумчиси Энди Кэрролл фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин.

The Telegraph нашрининг ёзишича “аристократлар” бош мураббийи Антонио Конте давралар оралиғида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Раҳбарият эса бу борада айнан 29 ёшли англиялик ҳужумчи билан музокаралар олиб бормоқда.

Ўз навбатида “Вест Хэм” Кэрроллни ижарага бермоқчи эмас ва шу боис ҳам “Челси” унинг трансферини тўлиқ сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Маълумотларга қараганда “болғачилар” футболчисини 20 млн фунтдан камига сотишмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Кэрролл жорий мавсум АПЛда жами 12та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!