Конте кечаги мағлубиятдан сўнг футболчиларга 3 кунлик дам берди

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте Англия Премьер-лигаси 26-тури доирасида “Уотфорд”га қарши баҳсда учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг футболчиларга 3 кунлик дам берди.

ESPN FC хабарига кўра, у футболчилар 3 кун давомида мағлубият ва чарчоқни унутишга хизмат қилишидан умидвор.

Эслатиб ўтамиз, “аристократлар” бундан олдинги турда ўз майдонида “Борнмут”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!