Конте яна Италия терма жамоаси бошқарувига қайтмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте яна Италия терма жамоаси бошқарувига қайтиш ҳақида ўйламоқда.

TMW нашри тарқатган хабарга кўра мутахассис Евро-2016дан сўнг “скуадро адзурро”ни ташлаб кетганидан афсусланмоқда. Энди Конте Италия терма жамоасига қайтиш учун “Челси”дан кетишга ҳам тайёр.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Италия терма жамоаси бош мураббийсиз қолган. Боиси, терманинг аввалги устози Жампьеро Вентура ЖЧ-2018 саралашидаги омадсизликдан сўнг истеъфога чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!