Куртуа бугун "Челси"га ёрдам бера олмайди

Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуа машғулотлар пайтида кутилмаганда жароҳат олди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда бельгиялик посбон товонини қайириб олган. Шу тариқа у АПЛнинг навбатдаги турида “Брайтон”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда иштирок эта олмайди. Унинг қачон сафга қайтиши ҳақида эса ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, “Брайтон” ҳамда “Челси” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!