"Лацио" Римда "Стяуа"ни тор-мор келтирди (видео)

Кеча Римдаги “Олимпико” стадионида УЕФА Европа лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Лацио” ҳамда Бухарестнинг “Стяуа” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув голларга бой кечди. Эътиборлиси, римликлар шу куни рақиблари дарвозасига 5та тўп йўллашган бўлишса, румин клуби ушбу голларга фақат 1 маротаба жавоб қайтаришга эришди ҳолос. Якуний ҳисоб 5:1.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!