Легионерларимиз. "Ордабаси" ўз уйида "Қизилжар" билан муроса кўчасини танлади

Қозоғистон чемпионати 4-туридан ўрин олган "Ордабаси" - "Қизилжар" баҳси бўлиб ўтди ва унда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 

Жасурбек Яхшибоев беллашувни асосий таркибда бошлади. 37-дақиқада сариқ карторка олди ҳамда 75-дақиқада захирага олинди. Шаҳбоз Умаров эса 64-дақиқада майдонга туширилди. 

Маълумот учун, шимкентликлар айни дамда чемпионатда 8 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни банд этиб турибди, худди шунча очкоси бор "Қизилжар" эса биринчи ўринда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!