"Лестер" Франциянинг 2-дивизионида тўп сураётган футболчи билан шартнома имзолади

Англиянинг “Лестер” клуби Франция Лига-2сида иштирок этувчи "Газелек Аяччо" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фуссени Диабате билан шартнома имзолади.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича 22 ёшли француз “тулкилар” билан 4,5 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Диабате жорий мавсум 20та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!