"Лестер" молиявий фейр-плейга амал қилмагани учун жаримага тортилди

Англиянинг “Лестер” клуби молиявий фейр-плей қоидасини бузгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “тулкилар” 2013/14 йилги мавсум Чемпионшип ғолибига айланганида чемпионатни 20,8 млн фунт зарар билан якунлаган. Ўша пайтда эса қонунга кўра жамоалар мавсумни кўпи билан 8 млн фунтгача зарар кўриши белгиланган.

Улар ортиқча 13 млн фунт қарзни жамоанинг премьер-лигага чиқиши ва клуб академияси учун сарфлашган. Ўтказилган суд қарорига кўра “Лестер” жарима тўлаши белгилаб қўйилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!