Левандовски: Биз "Барсамиз"!

Роберт Левандовски "Валенсия"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Барселона" Ла Лиганинг 33-тури доирасида "Валенсия"ни мағлуб этди (4:2). 

"Бу осон бўлмади. Биз кўпроқ гол уришимиз керак. Сабаби, биз "Барсамиз". 

Иккинчи бўлимда тезроқ ўйнашимиз ва сабр қилишимиз кераклигини билардик. Биз яхши ўйнадик ва энди кейинги ҳафта бўладиган "Жирона"га қарши баҳс ҳақида ўйлашимиз мумкин",
- деди "Барселона" форварди. 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию