Левандовски ўзига хос натижа қайд этди

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лига 2-тури доирасидаги “Реал Сосьедад”га (4:1) учрашувида ноодатий натижани қайд этди. Эслатиб ўтамиз, кеча 34 ёшини нишонлаган польшалик дубль қайд этди.

“MisterChip” ншри хабарига кўра, Левандовски “Барселона” тарихидаги ўз туғилган кунида дубл қайд этган 3-футболчи бўлди. Охирги марта бразилиялик Роналдо 1996 йилнинг 22 сентябрида ушбу натижани қайд этган ва ўшанда ҳам худди шу “Реал Сосьедад” дарвозаси ишғол қилинган.

Биринчи натижа эса 1988 йилда Хулио Салинас томонидан қайд этилган бўлиб, ўз туғилган кунида “Эльче” дарвозасига иккита гол урган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!