"Лейпциг"нинг собиқ мураббийи Бельгия терма жамоасини бошқариши мумкин

Доменико Тедеско Бельгия терма жамоасини бошқаришга яқин турибди. Бельгия Қироллик футбол ассоциацияси жамоага янги бош мураббий қидиришни давом эттириб, 37 ёшли мутахассисга эътибор қаратди.

"Спартак"нинг собиқ мураббийи ассоциация томонидан илгари сурилган бир қанча мезонларга жавоб беради. У бир нечта тилларни биладиган, маълумотлар ва тактикага катта эътибор берадиган мураббийдир.

Домениконинг охирги иш жойи "Лейпциг" клуби эди. Немис клуби сентябрь ойида мураббийни ишдан бўшатган эди.

Бельгия футбол расмийлари келаси ҳафтада терма жамоага янги бош мураббийни тайинлашга умид қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!