Lift Promotions компанияси бокс оқшомининг барча натижалари ва нокаут видеолари битта саҳифада

  • 13 августа, 2022, 22:59
  • 0
  • Бокс

13 август куни "Humo Arena"да Lift Promotions компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшоми якунланди. Натижалар қуйидагича кўриниш олди:

Асосий кард

Фазлиддин Ғоибназаров - Жадиер Парра (Венесуэла): Ғоибназаров рақибини илк раундда нокаутга учратди.

Эберт Соуза (Бразилия) - Денни Мендоза (Никарагуа): Олимпиада чемпиони Соуза профессионал дебют жангида 2-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.  

Шаҳобиддин Зоиров - Херсон Лариос (Никарагуа): Зоиров рақибини илк раундда битта зарбада чуқур нокаутга учратди.

Жедиер Эррера (Куба) - Мауро Пероуне (Аргентина): Пероуне 7-раундда жароҳат олгани боис шифокор жангни давом эттиришга рухсат бермади ва шу давргача бўлган очколар бўйича Эрреранинг ғалабаси қайд этилди. 

Лазизбек Муллложонов - Майкл Бассет (Британия): Рақибнинг мураббийи рингга оқ сочиқ ташлади ва шу тарзда Мулложонов 2-раундда рақибни техник нокаутга учратган ҳолда муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Миразизбек Мирзаҳалилов - Ислам Торобаев (Қирғизистон): Торобаевнинг жамоаси 3-раунддан сўнг жангни давом эттиришдан бош тортганлиги сабабли Мирзаҳалилов техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

63,5 кг Гран-При турнири

Мужибилло Турсунов - Рахматилло Шарипов: Турсунов проф йўналишдаги дебют жангини муваффақиятли ўтказиб, очколар ҳисобида ғалага қозонди.

Аббосхон Йўлдошев - Шоҳруҳбек Кенжаев: Кенжаев очколар ҳисобида ғалаба қозонди.

Тимур Абдурахмонов - Фаррух АрслоновАрслонов очколар ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастанбек Иманказиев (Қирғизистон) - Дилшад Нурим (Қозоғистон)Нурим рақибини 3-раундда техник нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию