“Ливерпуль” Маҳрезни ўз сафига қўшиб олмоқчи

“Ливерпуль” клуби “Лестер” етакчиси Рияд Маҳрезни ўз сафига қўшиб олиш учун таклиф юборди, дея хабар беради L'Equipe нашри. “Қизиллар” 26 ёшли жазоирлик футболчини “Барселона”га ўтиб кетиши кутилаётган Филиппе Коутиньога муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маҳрез бу мавсум барча мусобақаларда 24 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол ва 8 голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар шунингдек, “Монако” аъзоси Том Лемарни ҳам кузтиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!