"Ливерпуль" Старрижни 30 млн фунтга баҳоламоқда

«Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Дэниэл Старриж қишки трансферлар чоғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Liverpool Echo нашри тарқатган хабарга қараганда мерсисайдликлар 28 ёшли футболчининг трансферини 30 млн фунтга баҳолашмоқда. Айтиш лозимки, Старрижнинг ўзи ҳам “Ливерпуль” раҳбариятидан ўзини бошқа жамоага қўйиб юборишларини сўраган. Боиси, у жорий мавсум Юрген Клопп жамоаси сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти.

Ўз навбатида “Ливерпуль” ушбу футболчини ижарага беришни режалаштирмаяпти. Улар Старрижни тўлиқ сотишмоқчи ёки жамоада сақлаб қолишмоқчи. Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Англия терма жамоаси аъзосига «Саутгемптон», «Вест Хэм» ҳамда «Интер» каби жамоалардан жиддий қизиқишлар бўлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!