“Локомотив” Дубайда шотланд клуби билан ўйнайди

Янги мавсумга қизғин тарзда тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби айни пайтда БААда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, “темирйўлчилар” кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб боришмоқда. Куннинг биринчи ярмида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш борасида иш олиб борилаётган бўлса, тушдан сўнг асосан тўп билан муомала машқлари бажарилмоқда.

Хабарда айтилишича, “Локомотив” Дубай ўқув-машғулот йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини 14 январда Шотландиянинг “Абердин” клубига қарши ўтказади.

Илгарироқ, тошкентликлар 19 январ санасида Россиянинг “Рубин” клубига қарши назорат баҳси ўтказиш маълум қилинган эди.

Маълумот учун, “темирйўлчилар”нинг Дубайдаги машғулотлари 22 январ санасига қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!