"Локомотив" футболчисига АПЛ клуби қизиқмоқда

Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган Москванинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Антон Миранчук Англиянинг “Борнмут” жамоаси қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда “Чемпионат” хабар бермоқда.

Юқорида номи тилга олинган манба тарқатган хабарга кўра, инглиз  клуби бош скаути Стив Гритт Европа Лигаси “Локомотив”нинг 1/16 финал босқичи доирасида Франциянинг “Ницца” клубига қарши биринчи баҳсини томоша қилиш учун келган. Ўша баҳсда 22 ёшли футболчи голли узатма амалга оширишга эришган эди.

“Борнмут” клуби эгаси россиялик Максим Дёмин саналади ва у ёзда Миранчукни сотиб олмоқчи. Миранчукнинг трансфер суммаси 7 млн еврони ташкил этади.

Бу мавсум Антон Россия Премьер-лигасида 20 баҳсда иштирок этди ва 1 та гол киритиб, 5 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!