"Локомотив" Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов ва яна бир қатор футболчилар билан шартнома узайтирмасликка қарор қилди (фото)

13 нафар футболчи "Локомотив"ни тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Қишки танаффусда "Локомотив" ПФК бир нечта футболчи билан хайрлашди. Клуб раҳбарияти 13 нафар футболчи билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди.

"Якунига етган мавсумда жамоамизнинг Про Лигадан Суперлигага қайтишида катта ёрдам берган ушбу ўйинчиларга раҳмат айтамиз ва уларнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - дейилади хабарда.

"Темирйўлчилар" сафини тарк этганлар:

Жалолиддин Жумабоев
Ислом Қобилов
Санжар Қодирқулов
Маъруф Жумаев
Самуел Опе
Манучеҳр Сафаров
Маҳди Абдураимов
Иван Соловев
Боян Найденов
Симе Зузул
Зафар Сафоев
Жасурбек Холдоров
Ислом Рашидхонов.

локо

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!