"Локомотив" "Жаҳон Инвест Пласт" билан шартнома имзолади

"Локомотив" ПФК "Жаҳон Инвест Пласт" билан ҳомийлик шартномаси имзолади.

"Ўтган мавсум Про лигада биринчи ўринни қўлга киритиб, яна Суперлигага қайтган "Локомотив" янги мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилмоқда.

Ўтган бир неча кун жамоамизга қўшилган футболчилар ҳақида маълумот бердик. Бугун эса мухлисларимизга яна бир қувончли хабарни тақдим этамиз. Бугун "Локомотив" ПФК йирик тадбиркорлик субъекти "Жаҳон Инвест Пласт" (ЖИП) билан титул ҳомийлик шартномаси имзолади.

Маълумот учун, ушбу компания 2007 йилдан ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариб келмоқда. Бугун "Жаҳон Инвест Пласт" раҳбарияти "Локомотив" стадионига ташриф буюриб, клубимиз раҳбарияти билан учрашди.

Ўйламизки, "Жаҳон Инвест Пласт" ва "Локомотив" ПФК ўртасидаги ҳамкорлик ҳар икки томон учун янги имкониятларни очиш йўлида узоқ муддат хизмат қилади", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!