“Локомотив” “Краснодар”га мағлуб бўлди

Янги мавсумга БААда тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун  мазкур йиғин доирасида ўзининг сўнгги назорат учрашувини ўтказди.

“Темирйўлчилар”га Россиянинг  “Краснодар” клуби рақиблик қилди. Абу-Дабида бўлиб ўтган баҳсда тошкентликлар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Даставвал, 9-дақиқада Шерзод Каримов учрашувда ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Вандерсон мувозанатни тиклади.

55-дақиқада Лаборде томонидан киритилган гол  рус клубига ғалаба келтирди.

Назорат ўйини

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Краснодар” (Россия) 1:2

Бош ҳакам: Ҳайтам Ал Буш (Қатар)

Ёрдамчи ҳакамлар: Исса Аҳмад, Абдусалом Ал Буш (Қатар)

Голлар: Шерзод Каримов (9) - Вандерсон (12), Лаборде (55)

“Локомотив”: Нестеров, Елич, Каримов, Абдуллаев, Алибоев, Бикмаев, Мирзаев, Мустафоев, Бобожонов, Тўхтахўжаев, Муҳаммадиев.

Заҳирадан майдонга тушганлар:  Икромов, Зотеев, Йўлдошев, Амонов, Бикмайкин, Бекмуротов, Шоаҳмедов, Чо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!