"Локомотив" легионери жорий мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди

Суперлига йўлланмасини қўлга киритган "Локомотив" клуби про лигада жорий мавсумдаги энг яхши ўйинчисини аниқлади. Бу борада клуб матбуот хизмати сўровнома ўтказди ва унинг якуни эълон қилинди. 

"Ниҳоят, Телеграм каналимиздаги сўровнома натижаларига кўра, «Йилнинг энг яхши футболчиси» аниқланди. Уч босқичдан иборат сўровнома ўз якунига етди ва ҳал қилувчи финалда Рустам Соиров 58 фоиз овоз тўплаб биринчи ўринни қўлга киритди.

Жалолиддин Жумабоев 28 фоиз овоз тўплаб иккинчи бўлган бўлса, дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов 14 фоиз овоз билан учинчи бўлди.

соиров

Рустам Соиров «Локо» таркибида бу мавсум сермаҳсул ҳаракат қилиб, 11 та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди ҳамда «темирйўлчилар»нинг Про Лигадан Суперлигага қайтишида муҳим роль ўйнади.

Тожикистонлик ҳужумчи (вингер)ни «Локомотив»нинг 2023 йилдаги «Энг яхши футболчиси» бўлгани билан табриклаймиз", - дейилади клуб хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!