"Локомотив" сербиялик футболчи билан келишувга эришди

«Локомотив» ПФК сербиялик футболчи билан келишувга эришди.

Танишинг: Дамян Крайишник, 1997 йил 24 апрель куни туғилган. Фуқаролиги: Сербия.

Бўйи - 175 см. бўлган Дамян Крайишник ярим ҳимоя марказида ҳаракат қилади. Охирги тўп тепган жамоаси - Сербиянинг «Железничар» клуби.

дамян

Фаолияти давомида «Раднички», «Младост», «Звезда 09» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

26 ёшли футболчи тез орада «темирйўлчилар» сафига қўшилади.

"Локомотив" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!