"Локомотив" собиқ футболчисини қайтарди

2022 йилнинг мавсумнинг биринчи ярмини «Локомотив»да ўтказган Муҳаммаданас Ҳасанов яна «темирйўлчилар» сафига қайтди. Муҳаммаданас «Локо» таркибига келгунига қадар «Қўқон-1912» ва «Сўғдиёна» таркибида ҳаракат қилганди.

2022 йилнинг иккинчи ярмини ОКМКда бошлаган моҳир ярим ҳимоячи бир ярим мавсум Олмалиқ шаҳри жамоасида тўп тепди.

хасанов_7

Маълумот учун, Муҳаммаданас Ҳасанов 1996 йил 22 январь куни таваллуд топган. Бўйи - 173 см. Ҳар иккала қанотда, шунингдек ҳужум ортида бирдек ҳаракат қила олади.

"Локомотив" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!