"Локомотив" йиғинига корея ва россиялик футболчилар қўшилишди

Ўзбекистоннинг икки карра чемпиони ҳисобланган Тошкентнинг "Локомотив" клуби Дубайда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. 

“Темирйўлчилар” сафида бир қатор янги футболчилар мазкур йиғинда иштирок этишаётганини қайд этиш жоиз. Жумладан, россиялик 25 ёшли ҳужумчи Дмитрий Барков ҳамда 24 ёшли кореялик ҳужумчи Чо Сок Жаэ ҳозирда “Локомотив” машғулотларида қатнашишмоқда. Бугун “Локомотив”нинг “Абердин”га қарши ўтказган ўртоқлик ўйинида мазкур футболчилар ҳам майдонга тушишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, Дмитрий Барков илгари “Тосно” (Россия), “Нарва Транс” (Эстония), “Истиқлол” (Тожикистон) каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Корейс футболчиси эса “Чонбук Моторс” тарбияланувчиси ҳисобланади ва бунга қадар “Чоннам Драгонс”, “Анянг” каби Жанубий Корея клублари сафида фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!