“Локомотив”ни енган “Ал Дуҳаил” Турсуновнинг жамоасини ҳам аямади

Кеча Қатар Юлдузлар лигасида 20-тур ўйинлари старт олди. ОЧЛ 3-турида “Локомотив”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган “Ал Дуҳаил” ҳамюртимиз Санжар Турсунов тўп тепадиган “Ал Харитият” меҳмони бўлди.

Мазкур қарама-қаршиликда Жамол Белмади шогирдлари мезбонлар дарвозасига оз эмас, кўп эмас жавобсиз 5 та тўп йўллашди.

Турсунов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 24-дақиқада огоҳлантириш олиб, 67-дақиқада заҳирага олинди.

Маълумот учун, “Локомотив” – “Ал Дуҳаил” ўйини 12 март куни бўлиб ўтади.

Қатар Юлдузлар лигаси. 20-тур

“Ал Харитият” – “Ал Дуҳаил” 0:5 (0:2, 0:3)

Голлар: Муҳаммад Муса (26), Исмоил Муҳаммад (36), Эл Араби (56), Мсакни (82, 84).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!