"Локомотив"нинг ОЧЛ-2018даги рақиби Юлдузлар Лигасида мағлубиятсиз одимламоқда

Ўзбекистон чемпиони - Тошкентнинг "Локомотив" клубига Осиё Чемпионлар Лигаси-2018 гуруҳ босқичида рақиблик қиладиган Қатарнинг "Ал Дуҳаил" ўз миллий биринчилигидаги етакчилигини янада мустаҳкамлаб олди.

Қатар Юлдузлар Лигасида 13-тур учрашувларига старт берилди. Мусобақа жадвали якка пешқадами - "Дуҳаил" бу сафар "Ал Араби" майдонига сафар уюштириб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. "Дуҳаил"га ғалаба тақдим этган ягона голга Карим Будиаф муаллифлик қилди.

Натижада, "Дуҳаил" ҳисобдаги очколар сони 13та ўйиндан сўнг 35тага етди. Жамоа 11та ғалаба ва 2та дуранг қайд этди. Ҳали Жамел Белмади шогирдлари бу мавсум мағлубиятга учрагани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!