"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби - БАА Суперкубоги соҳиби

"Локомотив" жамоасига ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичида рақиблик қиладиган БААнинг "Ал Ваҳда" клуби мамлакат Суперкубоги учун баҳсда "Ал Жазира"га қарши баҳс юритди. 

БАА Про Лигаси ғолиби ҳамда БАА Президенти кубоги соҳиби ўртасида кечган қизиқарли беллашувда амалдаги кубок эгаси ғалаба қозонди. "Ал Ваҳда"га ғалаба тақдим этган голларга Мурод Батна ва Балаш Жужак муаллифлик қилишди. Ўйин 2:0 ҳисобида "Ваҳда" фойдасига ҳал бўлди ва ушбу клуб ўз тарихида 3-марта БАА Суперкубоги эгасига айланди. 

Энди "Ал Ваҳда" навбатдаги учрашувини БАА Про Лигаси 13-тури доирасида 24 январ куни "Ал Наср"га қарши ўз майдонида ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!