“Локомотив”нинг ОЧЛдаги рақиби октябрдан буён мағлуб бўлмаяпти

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 13-тур ўйинлари старт олди. Тошкентнинг “Локомотив” клубининг ОЧЛдаги рақиби – “Ал-Духаил” клуби сафарда “Ал-Араби”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда Жамол Белмади бошчилигидаги жамоа 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Қайд этиш жоиз, “Ал-Духаил” барча мусобақаларни ҳисобга олганда, 13 баҳсдан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда.

Улар сўнгги бор 8 октябр санасида “Ал-Гарафа”га мағлуб бўлишган эди.

Қатар Юлдузлар лигаси. 13-тур

“Ал-Араби” – “Ал-Духаил” 0:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!