Ломаченко ва Камбосос ўртасидаги жангда ким фаворит? Хегай жавоб қилди

Украиналик боксчи Арнольд Хегай Жорж Камбосос ва Василий Ломаченко ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди.

“Менимча, Василий катта эҳтимол билан ғалаба қозонади. Чунки у кучлироқ. Бироқ Василийнинг имкониятлари яхшироқ бўлса-да, рақибига паст баҳо бермаслигига ишончим комил, - деди Хегай.

Эслатиб ўтамиз, Василий Ломаченко(17-3) ва Жорж Комбасос(21-2) ўртасидаги жанг 12 май куни Австралиянинг Перт шаҳрида бўлиб ўтади. Ғолиб IBF йўналиши бўйича енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони камарига эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!